Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Ваколатхона фуқаролардан ҳозирги пайтда шахсий хавфсизлик чораларини кўришларини ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришларини тавсия қилди.

Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиб олиш сўралди.

«Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг», — дейилади элчихона хабарида.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун элчихонанинг телефон рақамлари берилди:

03−672−2466;

03−672−2371;

03−758−5075;

03−758−5076.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397.

Эслатиб ўтамиз, Исроил душанба кунидан бери Ливанга ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда. Ушбу ҳужумлар давомида мамлакатда камида 569 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган, 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ўз навбатида, Ливаннинг Ҳизюбуллоҳ гуруҳи томонидан ҳам Исроилга ракеталар учирилмоқда. ЦАХАЛ уларнинг аксарияти уриб туширилгани, “бироқ баъзи бинолар вайрон бўлганини” маълум қилди.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!