Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Жорий йилнинг 20 – 24 февраль кунлари Абу-Дабидаги (БАА) ADNEC Миллий кўргазмалар марказида 16-IDEX-2023 кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда 65 мамлакатдан 1350 та етакчи компания қатнашмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги йилларида илк бор ишлаб чиқариш корхоналари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган «ВПК АКСУМ» маҳаллий ҳарбий-саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил зирҳли техникалар ҳам намойиш этилмоқда.

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Кўргазма Абу-Дабида 1993 йилдан бери ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.

IDEX қурол ва хавфсизлик технологияларининг энг нуфузли халқаро кўргазмаларидан бири бўлиб, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид аль-Нахья ҳомийлигида, ҳукумат ва мамлакат қуролли кучлари кўмагида ўтказилади. IDEX ҳар доим қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчилари ва харидорларининг эътиборини тортади.

IDEX – жаҳоннинг етакчи ҳарбий техника ишлаб чиқарувчиларига кириш имконини берувчи, халқаро делегациялар ташриф буюрадиган ва жаҳон оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминловчи етакчи платформадир.

IDEX кўргазмасининг асосий профиллари: қуроллар, электрон ҳимоя воситалари, баллистик тизимлар, радар қурилмалари, телекоммуникациялар, оптик электроника, ўқ-дорилар, ҳарбий техника, миналарга қарши тизимлар, ердаги, сув ва ҳаводаги ҳимоя тизимлари, муҳандислик иншоотлари, махсус жиҳозлар.

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

IDEX кўргазмаси давомида махсус кўргазма полигонида ҳарбий техника намойиши ва турли хил қуроллардан ўқ узиш намойиш этилади.

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Кўргазма дастури доирасида 21 февраль куни мамлакатимизнинг «VPK AKSUM» компанияси томонидан тақдим этилган «AKSUM MAX S» ва «AKSUM MAX DS» енгил зирҳли автомашиналари намуналарининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Чегара хавфсизлиги халқаро майдонда энг устувор йўналиш бўлиб, қуруқлик ва денгиз чегаралари ҳудудларини ҳимоя қилиш ва террористик ҳужумлар, контрабанда ва қидирув-қутқарув операцияларини таъминлашга қарши туриш қобилиятини намойиш этишга катта маблағ сарфлайди.

Ўзбекистоннинг ҳарбий-саноат маҳсулотлари биринчи марта Абу-Дабидаги кўргазмада намойиш этилди

Киритилди: 19:22 22.02.2023. Ўқилди: 2832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!