Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ерости бойликлари 3 трлн долларга баҳоланди

Ўзбекистоннинг ерости бойликлари 3 трлн долларга баҳоланди

Ўзбекистонда очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилиб, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаганида маълум қилди.

Президент юқори қўшилган қиймат занжирларини кенгайтиришга инвестицияларни жалб этиш ҳақида гапирди. Саноатнинг барча тармоқларида янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қийматни яратиш бўйича катта дастурлар бошланганини билдирди.

“Яхши хабардорсиз, Ўзбекистон бой табиий ресурслар — олтин, мис, уран, волфрам, газ ва бошқа ноёб захираларга эга. Стратегик хом ашё бўлган ерости бойликларимизнинг умумий қиймати 3 триллион доллар деб баҳоланмоқда”, деди президент.

Мазкур соҳадаги имкониятларни хорижий инвесторларга тақдим этиш мақсадида очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади, “қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача” бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда барпо этилаётган “Келажак металлари” технопаркларига хорижий сармоя кенг жалб қилинади.

Машинасозлик, робототехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика каби “драйвер” тармоқларда ҳам 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш таклиф қилинди.

Киритилди: 18:38 18.06.2026. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!