Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар хорижий автомобилларни олишга 135 млн доллардан ортиқ пул сарфлади

Ўзбекистонликлар хорижий автомобилларни олишга 135 млн доллардан ортиқ пул сарфлади

Ўзбекистонга 2019 йилнинг январь апрель ойларида 136,8 миллион долларга енгил автомобиллар келтирилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2,1 баравар кўп. Таққослаш учун, бутун 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган.

Чет эл автомобиллари импорти ортишига январь ойида уларни келтириш осонлаштирилгани билан изоҳланмоқда. Агар автомобиль 40 минг доллар турса ва ишлаб чиқарилганидан икки йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, унга нисбатан нол қийматдаги бож тўлови ва аксиз солиғининг 20 фоизи жорий этилади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:57 21.05.2019. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!