Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар 8 ой ичида соғлиқни сақлашга қанча пул сарфлади?

Ўзбекистонликлар 8 ой ичида соғлиқни сақлашга қанча пул сарфлади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 8 ойида (январ–август) Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида 16 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Хабарга кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 15,7 фоизга ошган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 31,1 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 13,9 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари ҳамда 55,0 фоизи бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

Уч ҳудуд — пойтахт, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида хизматлар ҳажми триллионлик кўрсаткичдан юқори бўлди. Жами тиббий хизматлар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши анча салмоқли — 7,4 трлн сўм ёки умумий кўрсаткичнинг 46 фоизи.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми:

  1. Тошкент шаҳри — 7,4 трлн сўм;
  2. Тошкент вилояти — 1,7 трлн сўм;
  3. Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;
  4. Фарғона вилояти — 941,9 млрд сўм;
  5. Наманган вилояти — 767,1 млрд сўм;
  6. Андижон вилояти — 714,6 млрд сўм;
  7. Бухоро вилояти — 543,1 млрд сўм;
  8. Хоразм вилояти — 536,3 млрд сўм;
  9. Қашқадарё вилояти — 504,2 млрд сўм;
  10. Қорақалпоғистон Республикаси — 460,7 млрд сўм;
  11. Сурхондарё вилояти — 381,3 млрд сўм;
  12. Жиззах вилояти — 358,2 млрд сўм;
  13. Сирдарё вилояти — 279,1 млрд сўм;
  14. Навоий вилояти — 268,9 млрд сўм.
Киритилди: 16:02 17.10.2026. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!