Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ва тожикистонликларнинг ярим тонна юки Россияга киритилмади ва аэропортда йўқ қилинди

Ўзбекистонлик ва тожикистонликларнинг ярим тонна юки Россияга киритилмади ва аэропортда йўқ қилинди

Самара вилояти (Россия)даги Курумоч аэропортида 2019 йилнинг ноябр ойида 29 959 дона қўл юклари ҳамда 50 дан ортиқ ёғоч контейнерлар кўздан кечирилган. Инспекторлар томонидан 17 бор карантин фитосанитария назорат акти тузилган. Бу ҳақда Росселхознадзорнинг ҳудудий бошқармаси матбуот хизматига таяниб sgpress.ru хабар бермоқда.

Кўздан кечириш жараёнида ўзбекистонлик ва тожикистонлик 147 нафар йўловчининг ярим тонна юклари – мевалар, сабзавотлар, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар ҳамда катта миқдордаги қуруқ чойлари фитосанитария талабларига жавоб бермаганлиги туфайли олиб қўйилган. Уларни Россияга олиб кириш таъқиқланган.

Маҳсулотлар аэропорт печида утилизация қилинган.

Киритилди: 06:44 05.12.2019. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!