Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Тиббий кўрик давомида афғон фуқароларига 1, 6 млрд сўмлик 50 турдаги дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлари” муассасасига қарашли «Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поездида Афғонистоннинг Балх вилоятига ташриф буюрган шифокорлар тиббий кўрик ўтказди.

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

«Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поезди 15 хил турдаги тиббий асбоб ускуналар билан жихозланган ва жами 28 нафар тиббиёт ходими ва 5 нафар темир йўл мутахассислар билан таъминланган.

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Ўтган 3 кун давомида шифокорлар Афғонистоннинг ўнлаб ҳудудларидан келган, жами 1300 нафардан зиёд фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шулардан 576 нафари эркаклар, 464 нафари аёллар ва 273 нафари ёш болалардир.

Ўзбекистонлик шифокорлар 3 кун давомида Афғонистоннинг 1300 дан ортиқ фуқаросини кўрикдан ўтказди

Шунингдек, тиббий кўрик давомида афғон фуқароларига 1, 6 млрд сўмлик 50 турдаги дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрик жорий йил 30 декабрига қадар давом этди.

Киритилди: 02:22 31.12.2024. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!