Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Муҳаммад Илтафни "Шарқ тароналари" фестивалида кўришди

Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Муҳаммад Илтафни "Шарқ тароналари" фестивалида кўришди

Ўзбекистонлик Гули Мурадовага уйлангани учун катта шов-шув ва мунозараларга сабаб бўлган британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига таклиф этилган фахрий меҳмонлар сафида кўриниш берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

26 август куни Самарқанд шаҳри маркази - Регистон майдонида анъанавий халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз чиқишида меҳмонларни қутлар экан, Британия парламенти лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф шайхни ҳам Ўзбекистонда кўришдан мамнунлигини билдириб, миннатдорлик изҳор этди.

Британиялик лорд, мультимиллионер Муҳаммад Илтаф ўзидан 45 ёш кичик бўлган ўзбекистонлик Гули Муродовага уйлангач,  интернет оламида машҳур кетган эди. Кимдир бу жуфтлик иттифоқини "маълум манфаатни кўзланган никоҳ" дея таърифлаган бўлса, яна кимдир уларга чин юракдан бахт тилаган эди.

Ижтимоий тармоқларда авж олган шов-шувли мунозаралардан сўнг леди Гули Мурадова оммага мурожаат қилиб, лорд Илтафга ўз хоҳиши билан турмушга чиққанлиги ва бу қарорни қабул қилишда унинг бойлиги ҳеч қандай аҳамият касб этмаганини маълум қилган эди.

Айтиш жоизки, Муҳаммад Илтаф Ўзбекистонда бундан аввал ҳам бир неча маротаба бўлган ва республикадаги раҳбарлар билан учрашган. Хабарларга кўра, лорд Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ишларида фаол иштирок этиб келади.

Киритилди: 05:15 28.08.2019. Ўқилди: 1750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!