Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Амин Эргашев EFC 35 мусобақасида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Амин Эргашев EFC 35 мусобақасида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги MMA жангчиси Амин Эргашев (11-4) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Эргашев EFC 35 доирасида 6 апрель, сешанба куни россиялик Дмитрий Хвалченкога (2-3) қарши октагонга кўтарилди.

Жанг 1-раунддаёқ ниҳоясига етди. Эргашев рақибини партерга олган ҳолда унга кетма-кет кучли зарбалар бериб, муддатидан аввал ғалабани тантана қилди.

Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Эргашев MMA’даги фаолияти мобайнида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалабага эришган, тўрт бор мағлубиятга учраган. Бундан аввал Эргашев 2019 йилнинг ноябрида Тошкентда ўтган GFC 20 мусобақасида жанг қилганди. Эргашев беларуслик Сергей Алексеевичга қарши кечган беллашувнинг 11-сониясидаёқ кучли зарба қабул қилиб олган ва нокаутга учраганди.

Киритилди: 10:11 07.04.2021. Ўқилди: 3297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!