Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик каратэчи WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик каратэчи WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик каратэчи Достон Отаболаев тарихда илк бор WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ҳозир БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Финалда миллий терма жамоа аъзоси Достон Отаболаев (-75 кг) мисрлик Абдулла Абдулазиз устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.
ЖЧда Ўзбекистон вакиллар яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эга.

Киритилди: 11:39 21.11.2021. Ўқилди: 2309 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!