Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик имомлар Мисрнинг «Ал-Азҳар» университетига юборилади

Ўзбекистонлик имомлар Мисрнинг «Ал-Азҳар» университетига юборилади

Мисрнинг «Ал-Азҳар аш-Шариф» университети раҳбари ўринбосари доктор Муҳаммад Ад-Дувайний 19 феврал куни Қоҳирада Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Al-Balad хабар берди.

Учрашувда Ислом оламининг нуфузли ўқув даргоҳи билан илмий ҳамкорликни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.

Шайх Ад-Дувайнийнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ўзининг нуфузли уламолари ва шайхлари билан мусулмонлар қалби учун азиз мамлакат ҳисобланади, «Ал-Азҳар» эса Ўзбекистон билан илмий, тарғибот ва маданий алоқалари билан фахрланади.

Қайд қилинишича, «Ал-Азҳар»да ўзбекистонлик 2600 нафар талаба таълим олмоқда. Бунгача «Ал-Азҳар» халқаро академияси имомлар, воизлар ва фатво тадқиқотчилари тайёрлаш учун ўзбекистонлик имомлар ҳам ўқишга қабул қилинган ва бу борада ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси аъзолари «Ал-Азҳар»да таълим олган олимларга эҳтиёж борлигини маълум қилиб, 20 нафар имом рўйхати тайёрлаб қўйилганини, улар «Ал-Азҳар»га юборилишини маълум қилган.

Киритилди: 22:32 20.02.2023. Ўқилди: 2033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!