Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик аёл Олой бозорига кириш жойида жанжал кўтарди. Нега?

Ўзбекистонлик аёл Олой бозорига кириш жойида жанжал кўтарди. Нега?

Ўзбекистонлик аёл Олой бозорига кириш жойида жанжал уюштирган. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия матбуот хизмати хабар беришича, аёл икки нафар ниқобсиз болалари билан бозор ҳудудида кирмоқчи бўлган.

"24 апрел куни соат 12.30ларда икки нафар ёш болали аёл бозор ёнига келган. Унинг юзидаги тиббий ниқоб туширилган бўлиб, болаларида эса ниқоб умуман йўқ эди. Ниқоб тақиш юриш бўйича белгиланган қоидага риоя этиш зурурлиги, шунингдек, одамлар гавжум жойларда болаларнинг бўлиши ноўринлиги юзасидан Миллий гвардия ходимасининг қонуний танбеҳи ва тушунтиришига жавобан, аёл уришишни бошлаган ва асоссиз эътирозлар билдирган. Болаларига ниқоб тақиш таклиф этилганда у ёнида ниқоб йўқлигини айтган", - деб маълум қилди Миллий гвардия.

Миллий гвардия ходимасида бўлган ниқоблар фуқарога таклиф этилган бўлсада, у рад жавобини бериб, санитария-эпидемиология қоидаларини бузган ҳолда бозор ҳудудига кирмоқчи бўлган. Воқеа жойига ички ишлар идораси профилактика инспектори таклиф этилган ва у фуқарога бундай ҳатти-ҳаракатнинг ноўринлиги бўйича оғзаки огоҳлантириш бериб, уни тартибга чақирган.

“Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилди. Ходиманинг ҳатти-ҳаракати ўринли ва ваколат доирасида деб баҳоланди. Қолаверса, унинг хизматга нисбатан масъулиятли муносабати таъкидлаб ўтилди”, - дея маълумот бермоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

Киритилди: 14:34 28.04.2020. Ўқилди: 4846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!