Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 97,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 60,7 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Туркманистон — 60 289 нафар;

Тожикистон — 29 168 нафар;

Афғонистон — 2 125 нафар;

Хитой — 950 нафар;

Туркия — 822 нафар;

Ҳиндистон — 740 нафар;

Қирғиз Республикаси — 589 нафар;

Жанубий Корея — 507 нафар;

АҚШ — 320 нафар;

Россия — 286 нафар;

бошқа давлатлар — 1 634 нафар.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!