Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келди

Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келди

Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида Россиялик профессорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар берди.

Россиялик жарроҳлар меъда ва колопроктология саратони бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. Улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари лапароскопик усулда ўтказилмоқда.

“Ўзбекистонга жарроҳлар жамоаси билан келдик. Аввал Хоразда бўлдик ва саратонга чалинган беморларни текширувдан ўтказдик. Умуман олганда тажриба алмашиб, маҳорат дарсларида қатнашмоқдамиз”, - дейди россиялик шифокор Артём Гончаров.

Айни пайтда марказда кунига 2 тадан 10 тагача лапароскопик усулида операция қилинмоқда.

Шунингдек, россиялик мутаҳассислар жойлардаги маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ҳам олиб бормоқда.

Маълумот учун, лапароскопик усулдаги операциялар беморнинг қорин бўшлиғини кесмасдан амалга оширилади.

Очиқ ҳолда қилинган операция жароҳати йиринглаши, шунингдек, операциядан кейинги оғриқ синдроми кучлироқ бўлиши мумкин. Лапароскопик жарроҳлик амалиётидан сўнг бу оғриқлар беморда кўзатилмайди.Ўзлаштирилган янги усул беморнинг тез тикланиб, ижтимоий фаолиятга қайтишини осонлаштиради.

Киритилди: 17:14 16.05.2022. Ўқилди: 2024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!