2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган атир-упа ва парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинди. Миллий статистика қўмитасига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп парфюмерия маҳсулотларини Туркия етказиб берди. Бу давлатдан импорт қилинган маҳсулотлар қиймати 417 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Кейинги ўринларда Россия — 245,6 минг доллар ва Франция — 235,2 минг долларлик маҳсулот билан қайд этилди.
Статистикага кўра, Чехиядан 197,1 минг долларлик парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинган. Беларус ҳиссаси 41,1 минг долларга тенг бўлди.
Шунингдек, бошқа давлатлардан жами 203,1 минг долларлик атир-упа ва парфюмерия маҳсулотлари мамлакатга олиб кирилган.