Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга чўчқага ўхшаш гибрид қўй кириб келгани ростми?

Ўзбекистонга чўчқага ўхшаш гибрид қўй кириб келгани ростми?

Айни пайтда ижтимоий тармоқ орқали юртимизга Туркиядан келтирилган қўйлар кириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унда ушбу қўйлар чўчқа билан чатиштирилгани иддао қилинган.

Мусулмонлар идораси Фатво маркази тарқатилган шу каби хабарларга муносабат берди.

Унда айтилиши, тарқатилган видеода “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган.

Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган:
"Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар" ("Раддул муҳтор" китоби).

Киритилди: 22:45 09.01.2023. Ўқилди: 8086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!