Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Германиянинг таълим ва миграция мутахассислари билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди:
➖ Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўқитиш ва Германияда ишга жойлаштириш;
➖ Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун имтиёзлар бериш;
➖ Ўзбекистон дипломларини Германияда тан олиш ва уларни Германия таълим вазирлигининг “ANABIN” базасига киритиш.