Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистондаги ММА жанглари қайси каналда трансляция қилинади?

Ўзбекистондаги ММА жанглари қайси каналда трансляция қилинади?

23 ноябрь куни Тошкентдаги “Humo Arena”да Ўзбекистон тарихида илк марта аралаш жанг санъати (ММА) бўйича жанглар ўтказилади. Унда GFC промоутерлик компаниясининг GFC 20 турнири ташкил қилинади.

Мазкур жанг оқшоми Ўзбекистоннинг бир йўла иккита телеканали орқали трансляция қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, турнир “Зўр ТВ” ва “Спорт” телеканллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Жанглар 18:00да бошланади.

Мазкур турнир давомида жуда кўплаб ўзбекистонлик ММА усталари, жумладан, Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Акмал Амиров, Жамшид Раҳмоналиев, Музаффар Ражабов ва Амин Эргашев каби жангчилар октагонга чиқишади.

Жанг оқшомида UFC йўналиши бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Киритилди: 20:20 18.11.2019. Ўқилди: 6429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!