Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда уй-жой харидига кешбек жорий этилиши мумкин

A A A
Ўзбекистонда уй-жой харидига кешбек жорий этилиши мумкин

29 август куни Савдо-саноат палатаси ҳамда қурилиш соҳаси вакиллари иштирокидаги очиқ мулоқотда уй-жой сотиб олишда кешбек тизимини жорий этиш таклифи муҳокама қилинди.

Уй-жойларнинг фақат 10%и ҚҚС билан расмий харид қилинмоқда. Қолган 90%и солиқсиз сотилмоқда.

“Жисмоний шахслар учун 4−5% кешбек жорий қилиш ҳақида таклифлар бор. Шунда харидорлар ҳисобварақ-фактура талаб қилиб, битим суммасининг 5−6%ини кешбек сифатида қайтариб олишлари мумкин. Бу ҳолат қурилиш бозорида шаффофликка ёрдам бериши мумкин”— дея маълум қилган Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов.

Киритилди: 13:19 03.09.2025. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!