Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 84 127 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 апрель куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 192 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда 10 киши, Қашқадарёда бир киши, Фарғонада 4 киши, Тошкент вилоятида 21 киши, Тошкент шаҳрида эса 138 киши, республика бўйича жами 174 киши COVID-19’дан тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1439 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 14 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмлангани тўғрисида хабар берилганди.