Ўзбекистонда сув таъминоти бўйича қиймати $2,4 млрд.дан ортиқ бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" раҳбари Аҳмад Сувонқулов Самарқанддаги халқаро конференцияда маълум қилди, деб хабар беради SputnikUzbek.
Унга кўра, айни дамда лойиҳалар доирасида қарийб 9,5 минг км ичимлик суви, 3,2 минг км оқова тармоқлари қурилади, 32 та тозалаш иншооти барпо этилиб, 483 мингта замонавий сув ҳисоблагич ўрнатилади.
Шунингдек, Ҳамкорлар орасида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва бошқалар борлиги айтиб ўтилди.