Илк бор юртимизда киберспорт - компьютер спорти бўйича “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақаси ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.
Мусобақа #UydaQolibOʻyindaBoʻling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .
Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:
Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.
Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола (https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8) орқали рўйхатдан ўтилади.
Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.
Мусобақа тақвими куйидагича:
Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали ҳамда Ўзбекистон электрон компютер спорти федерациясининг esports_uzbekistan телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.
Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати