Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда шу вақтгача 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Ўзбекистонда шу вақтгача 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Ўзбекистонда беш ой давомида 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Аҳолининг коронавирусга мойиллиги юқори бўлган қатламлар ҳақида гапирганда қуйидаги рақамларни келтириш мумкин. Маълумки, 65 ёшдан юқори бўлган кексалардан ташқари яна иккита нозик қатлам бор – болалар ва ҳомиладорлар. 

Ўзбекистонга коронавирус кириб келган ўтган 5 ой давомида 3000дан ошиқ ҳомиладор аёл карантинга олинди. Уларнинг 208 нафарида коронавирус тасдиқланди. Вируснинг ҳомиладор аёлга ва ҳомилага таъсири хусусида маъруза ўқимасак ҳам бўлади», деган вазир ўринбосари.

Қайд этилишича, бу вақт давомида бир қанча коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар фарзандли бўлган.

Киритилди: 17:01 08.07.2020. Ўқилди: 2166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!