Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Россия электромобили ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия электромобили ишлаб чиқарилиши мумкин

Россиянинг «Кама» компанияси Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Игор Поваразднюк «ТАСС»га берган интервьюсида маълум қилди.

"Россия ва Ўзбекистон президентларининг учрашувида маҳаллий бозор ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Ўзбекистонда «Атом» электромобилларини ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Биз бу ғояни бир неча ҳамкорлар билан ўрганиб чиқдик.

Ўзбекистон автомобиль бозори жуда қизиқ: унинг ҳажми катта ва мамлакатда сотилаётган барча автомобилларнинг қарийб 6 фоизини электромобиллар ташкил этади. Шунинг учун мазкур истиқболли йўналишни ўрганишни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз, — деди у.

«Ўзбекистонда 'Атом' электромобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқилмоқда», деган эди Россия президенти Владимир Путин 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.

Киритилди: 18:40 29.06.2024. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!