Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлигига таяниб Дарё нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 123,7 минг нафарга кам. Энг кўп ҳужжат Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан, энг ками эса Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида топширилган.
2024−2025 ўқув йилида ҳужжат топширганларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:
Абитуриентларнинг ярмидан кўпи аввалги йиллар битирувчиларидир — 483 945 нафар. Яна 410 334 нафар абитуриент 2024 йил ўқишни битирган.
Уларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
Ҳужжат топширганларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Билимни баҳолаш агентлиги тест синовларида иштирок этиш учун ҳали тўлов қилмаганлар борлиги сабаб 27 июнь санасида статистик маълумотлар ўзгаришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 19 та филиалига 675 049 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинган. 2023 йилда эса ушбу кўрсаткич 1 миллион 18 минг нафарни ташкил этган эди.