Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

 Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

➖ таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;

➖ 2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;

➖ 350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;

➖ камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;

➖ илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

Киритилди: Бугун 10:27. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!