Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда Нақшбандия фестивали бўлиб ўтади

Ўзбекистонда Нақшбандия фестивали бўлиб ўтади

Малайзиядаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда 2018 йил 7-12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда "Нақшбандия сайёҳлик фестивали" бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу фестивални Жаҳон сўфийлар маркази (World Sufi Center) ташкил қилмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришдан иборат. Жаҳон сўфийлар маркази фестивални ўтказиш учун барча тайёргарликни кўриб қўйган.

Фестивалда Нақшбандия тариқатининг 150 нафардан ортиқ вакили, хусусан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, ЖАР ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль айнан қаерда ўтказилиши айтилмаган.

Киритилди: 10:58 07.11.2018. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!