Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавируснинг фақат томоқ оғриғи билан кечадиган янги штамми тарқалгани ростми?

Ўзбекистонда коронавируснинг фақат томоқ оғриғи билан кечадиган янги штамми тарқалгани ростми?

АОКАда 7 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков «Bugun.uz» мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистонда коронавируснинг фақат томоқ оғриғи билан кечадиган янги штамми тарқалгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, куз-қиш ва баҳор даври грипп, потогрипп, аденавирус, ринавирус респиратор касалликлар вирусларининг тарқаладиган пайти ҳисобланади.

«Бу биз учун янгилик эмас. Коронавирусга рўбарў келганимизга 1 йилдан ошган бўлса, грипп ва респиратор касалликлар билан анчадан бери танишмиз. Томоқ оғриғи, йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечадиган касалликлар доим учраб турган. Бу каби клиник белгилар бўлган вақтда бундан фожиа ясаш керак эмас.

Кучли томоқ оғриги коронавирус синдроми эмас. Фақат ҳаммамиз тўғри англаб етишимиз керак. Шу нафас йўлларида яллиғланиш жараёнлари кечаётган вақтда: йўталганда, аксирганда, гаплашганда инфекция ҳаво томчилари йўли билан бошқа одамга юқиши мумкин. Юқумли эканини ҳисобга олиб, биз буни коронавирус деб айтолмаймиз», — деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, дока ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ҳаёт тарзини давом эттирган одам ўзини ҳимоя қила олади. Қачонки грипп ёки коронавирус синдроми бўлганда, дока ниқобда юриш бошқаларни ҳам ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Киритилди: 12:36 08.04.2021. Ўқилди: 4203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!