Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани тўғрисида маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақда бугун ўтказилган коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия кенгайтирилган йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев айтиб ўтди.
Айни пайтда мамлакат ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:
14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;
15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;
20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;
30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;
40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;
50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;
60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.