Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 65 000 нафарга яқинлашмоқда

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 65 000 нафарга яқинлашмоқда

2020 йил 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 
9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
15 нафари Андижон вилоятида, 
4 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Қашқадарё вилоятида, 
28 нафари Наманган вилоятида, 
14 нафари Сирдарё вилоятида, 
6 нафари Хоразм вилоятида, 
11 нафари Тошкент вилоятида, 
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 346 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 10:15 24.10.2020. Ўқилди: 1863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!