Бугун тунда Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет икки ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Дастлаб Тошкент вақти билан 02:52 да (05.03.2021 йил, Гринвич бўйича 21:52 да) пойтахт яқинида зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,5 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 48 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Иккинчи зилзила Тошкент вақти билан 06:04 да (06.03.2021 йил, Гринвич бўйича 01:04 да) Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 71,88 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 13 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 252 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: