Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда катталиги қўйдек келадиган балиқ овланди (фото)

Ўзбекистонда катталиги қўйдек келадиган балиқ овланди (фото)

Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, маҳаллий балиқчилар ўзларининг севимли ишлари билан шуғулланишда давом этишмоқда. Масалан, кеча улардан бири катталиги қўйдек келадиган балиқни овлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Потребитель.уз хабар қилмоқда.

Балиқчиларнинг сўзларига кўра, балиқ Туябўғиз сув омборида тутилган ва уни бир неча киши сувдан чиқариб олган. Чунки бу балиқни сувдан чиқариб олиш учун бир кишининг кучи етмаган.

Балиқ тортиб кўрилганда унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этди , - дейишди балиқчилар.

Шунингдек, Балиқчилар ҳозирда Туябўғиз сув омбори ва унинг атрофидаги каналларда балиқ овлаш яхши эканлигини қайд этишган.

Хўш, балиқ овига борамизми?

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Хитойнинг Гуйян шаҳрида балиқчилар мутант балиқни овлашган эди. Балиқнинг боши қуш бошини эслатади.

 

Киритилди: 11:39 25.04.2019. Ўқилди: 6544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!