Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда

Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.

Якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Қайд этилишича, бугун, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даражага етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.

Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража, кундузи 36-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даражагача, кундузи 38-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Киритилди: 16:56 24.06.2022. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!