Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда инвесторлар учун «Инвестиция визаси» жорий этилди

Ўзбекистонда инвесторлар учун «Инвестиция визаси» жорий этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан республикага ташриф буюрган чет эл фуқароларининг айрим гуруҳлари учун киритиладиган қўшимча (электрон бўлмаган) тоифалар рўйхатига қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Фармонга кўра, «Ватандош», «Талаба визаси», «Академик виза», «Тиббий виза», «Пилигрим визаси» рўйхатига Инвестиция визаси қўшилди.

Агентликнинг таъкидлашича, ушбу визанинг амал қилиш муддати уч йил.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки “инвестиция визаси”га эга хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Киритилди: 15:35 22.09.2019. Ўқилди: 1830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!