Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади

Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабарқилмоқда.

Муҳокамада Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.

Қайд этилишича, республикада 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилган.

Истиқболда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса йилига 50 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш ва йилига 30 та амалиётни бажариш назарда тутилган.

Тадбирда сўзга чиққан сенаторлар инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш амалиётини хорижда катта маблағ ва вақт сарфламасдан Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш мумкинлигига урғу бердилар. Шунингдек, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасида қонунчиликда белгиланган нормалар бугунги кун талабларига мос эмаслиги, шу боис, мазкур қонун лойиҳасида аниқ тартиблар белгилаб берилаётганлиги таъкидланди.

Киритилди: 22:47 21.09.2021. Ўқилди: 2012 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!