Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва қор ёғиши кутилмоқда

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, шимолда 10-15 даража совуқ, кундуз куни 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 14:28 16.11.2020. Ўқилди: 6545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!