2022 йилда поездлар ҳаракатланишини фуқаролар томонидан онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича,2022 йил охирига қадар 3 та янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Улар:
Бундан ташқари, 2022 йил май ойига қадар темир йўл поездлари локомотивлари ҳаракатини назорат қилиш ва машинистни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун сунъий интеллект тизимини тажриба режимида жорий этиш режалаштирилган.
Шунингдек, мавжуд электрон чипталарини сотиш автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш, оптик толали алоқа линияларини қуриш лойиҳаларини давом эттириш кўзда тутилган.