Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда декабрь ўрталарида об-ҳаво исиши кутилмоқда

Ўзбекистонда декабрь ўрталарида об-ҳаво исиши кутилмоқда

Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 10 декабрь куни жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Бироқ 11 ва 12 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти, 10 декабрдан 12 декабргача кундузи ҳарорат 10 даражагача илийди.

Ой ўртасига келиб ҳавонинг янада исиши ваъда қилинмоқда. Булутлар ўрнини қуёш эгаллайди, ҳаво ҳарорати эса 14 даражагача исийди. 13 декабрь, пайшанба куни ҳарорат кундузи 13 даражагача, келгуси куни эса 14 даражагача илийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 9—10 декабрь кунлари жойларда ёғингарчилик кутилмоқда, 11—12 декабрь кунлари эса ёғингарчилик бўлмайди. 11—12 декабрь кунлари тоғларда кундузги ҳарорат 2 даражадан 7 даражагача илиқни ташкил этади.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 19:55 09.12.2018. Ўқилди: 2627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!