Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Ўзбекистонда аёлларга зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдек гап" — Германия нашри тўй куни келинчакни урган куёв видеосига тўхталди (ВИДЕО)

"Ўзбекистонда аёлларга зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдек гап" — Германия нашри тўй куни келинчакни урган куёв видеосига тўхталди (ВИДЕО)

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Ўзбекистонда содир бўлган тўйда келинчакни аямай урган куёв видеоси тарқалганди. Германиянинг "Bild" нашри ана шу видеога эътибор қаратди.

"Баъзилар учун никоҳ кечаси ажойиб кун ва эр-хотин сифатида бахтли ҳаётнинг бошланиши. Aммо дунёдаги кўплаб аёллар учун бу дўзахга саёҳат учун фақат бошланғич сигналдир!

Юқоридаги видеода кўрилган Ўзбекистонлик жуфтлик каби. Янги турмуш қурганлар, улар меҳмонлари олдида саҳнада ўйин ўйнашади. Келин ғалаба қозонади ва нишонлайди, куёв ютқазади - ва бундан умуман хурсанд эмас. Жаҳли чиқиб, у келиннинг боши орқа қисмига қаттиқ уради. У мувозанатни сақлашга уриниб, олдинга йиқилади. Жисмоний ва руҳий зарба, у бошини пастга туширади ва йиғлайди.

Меҳмонлар жим бўлишади, бир аёл келиннинг олдига югуради ва уни саҳнадан туширишга ёрдам беради. Куёв эса кўкрагини кериб турибди. Унинг энг яқин оғайниси ҳатто кулади. Aммо кейин у буни ҳеч кимга кулгили эмаслигини тушунади ва тўхтайди. Сўнг чўнтагидан телефонини чиқариб, унга қарайди.

Бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Ҳеч ким ўрнидан туриб куёвни бу қилиғи учун жазоламайди. Ҳеч ким полицияга бориб, унга хабар бермайди. Бу нарсага шубҳа қилиш мумкин, чунки Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдек оддий ҳол.

Мажбурий никоҳлар ва аёллар фақат эркакларга хизмат қилиш, фарзанд кўриш ва уй хўжалигини юритиш учун яхши, деган ғоя ҳам одатий ҳолдир.

Бу никоҳ қайси йўналишда кетишини олдиндан айтиш мумкин. Ҳар ҳолда, у севги ва бахтдан Ердан энг яқин галактика каби узоқдир..."

Киритилди: 09:10 15.06.2022. Ўқилди: 13724 марта. Фикрлар сони: 37 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!