Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда апрелда тўланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда апрелда тўланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда апрель ойида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 341,8 млрд сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

Хабар берилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил апрель ойи учун 686,1 мингта кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 341,8 млрд сўм миқдоридаги маблағлар АТ “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

Ўз навбатида кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 655,0 мингта оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 95 фоизи) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилиши маълум қилинди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг апрель ойида янги 68 151 мингта кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими билан қамраб олинди.

Киритилди: 18:34 18.04.2025. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!