Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича галдаги ҳужжат имзоланди

Ўзбекистонда 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича галдаги ҳужжат имзоланди

“Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги — УзА хабар бермоқда.

Унда томонлар қурилажак 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режа қилингани, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари ҳақида сўз юритди.

“Ўзатом” агентлиги ахборот хизматига кўра, учрашувда кам қувватли атом электр станцияси майдонида кам қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 май куни “Ўзатом” агентлигининг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Атомстроэкспорт” АЖ ўртасида мамлакатимизда АЭС қурилиши бўйича шартнома кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланган.

Киритилди: 12:15 28.06.2024. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!