Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ киши саратонга чалинган

A A A
Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ киши саратонга чалинган

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг “Белфармпром” холдинг компанияси бош директори Валерий Шевчук ва Беларусь Республикасининг нуфузли фармацевт мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган учрашувида онкологик дори воситалари ва гемодиализ учун буюмлар ишлаб чиқаришга келишиб олинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 16 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам 100 мингдан ортиқ бемор онкологик касалликлар бўйича ҳисобда туради. Бундай беморларга самарали тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий тиббий препаратларнинг ўрни беқиёс.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Белфармпром” холдинг компанияси билан ҳамкорлиги ана шундай долзарб тиббий-ижтимоий масалаларни самарали ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлди. Эндиликда мазкур компания билан ҳамкорликда юртимизда онкологияда қўлланиладиган замонавий тиббий препаратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этишга келишилди.

Яна бир муҳим лойиҳа – гемодиализ буюмлари ва сарфлаш материаллари ишлаб чиқариш борасидаги келишув бўлди. Гемодиализ – буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, буйрак хасталигига чалинган беморлар ҳаётини асрашда бу усул муҳим рол ўйнайди.

Учрашувда шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаришга қаратилган икки томонлама шартномалар имзоланишига ҳам келишиб олинди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 13:10 26.07.2018. Ўқилди: 1460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда