Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон заргарлари Қоҳирада ўтказиладиган халқаро кўргазмада иштирок этади

Ўзбекистон заргарлари Қоҳирада ўтказиладиган халқаро кўргазмада иштирок этади

Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Миср Савдо палаталари уюшмасининг тилла ва заргарлик бўлими бошлиғи Хани Милад Гейд билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар давомида мамлакатимизда заргарлик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, заргарларни Мисрда ўқитишини ташкил этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Миср томонининг айтишича, мамлакатда заргарлик соҳаси сўнгги 15-20 йилларда тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Бунга сабаб Туркия ва Италиядан замонавий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар кириб келиши билан изоҳланади.

Томонлар ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида соҳа вакилларининг ўзаро ишчи сафарларини ташкил этиш лозимлигини таъкидладилар.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон заргарларининг жорий йил 18-20 ноябрь куни Қоҳирада ўтказиладиган «NEBU III» халқаро кўргазмасига иштирокини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу кўргазмада Миср, БАА, Туркия, Ливан, Италия, Хитой, Тайланд, Ҳиндистондан 7500 иштирокчи ва 250 та компания ўзининг бренд маҳсулотларини намойиш этиши режалаштирилган.

Учрашув ниҳоясида муҳокама қилинган масалаларни амалий ҳаётган тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср савдо палаталари уюшмаси ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Киритилди: 08:52 26.05.2023. Ўқилди: 1125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!