Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон йил охиригача ЕОТБга қўшилади

Ўзбекистон йил охиригача ЕОТБга қўшилади

“Айтишим мумкинки, Ўзбекистоннинг банкка аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаси аллақачон қабул қилинган. Банкка қўшилиши билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар йил охиригача ҳал бўлади. Республиканинг банкдаги иштироки тахминан 10 фоизни ташкил этади. Албатта, бу банкимиз акциядорлари улушлари ўзгаришига мутаносиб таъсир кўрсатади”, — деди ЕОТБ директори Николай Подгузов.

ЕОТБ (Евроосиё тараққиёт банки) 2006 йилда Олма-отада ташкил қилинган. Бугунги кунда банкка Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо бўлган. ЕОТБ асосан иштирокчи давлатларда узоқ муддатли барқарор ривожланиш лойиҳаларига сармоя киритади. Банк сармоя портфели 15 млрд доллар.

Киритилди: 18:22 27.06.2024. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!