Ўзбекистон эркаклар жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов Динг Лиренни, Нодирбек Ёқуббоев эса Юу Янгини мағлуб этиб жамоа ғалабасини таъминладилар. Қолган иккита ўйин — Жавоҳир Синдаров ва Муҳиддин Мадаминов рақиблари билан дуранг ўйнашди.