Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон халқ артисти "Ўзбеккино" директори устидан Мирзиёвга мурожаат йўллади

Ўзбекистон халқ артисти "Ўзбеккино" директори устидан Мирзиёвга мурожаат йўллади

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актриса Дилором Каримова (суратда) ҳам "Ўзбеккино" миллий агентлиги директори устидан давлат раҳбарига мурожаат йўллаган. Кеча режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг арзини эълон қилгандик.

"Илҳақ" фильми орқали яна бир бор назарга тушган актриса ёш киноижодкорлар ва "Ўзбеккино" янги раҳбарияти ўртасида тушунмовчилик ва келишмовчилик пайдо бўлганини ёзган. Унинг айтишича, ўзбек киносида шаффофлик, янгиликка интилиш, коррупцияга қарши кураш ниқоби остида носоғлом муҳит кучайтириб юборилмоқда. Натижада соҳада гуруҳбозлик илдиз отяпти.

Актрисага кўра, Акбар Бектурдиев, Сарвар Каримов, Умид Ҳамдамов, Музаффар Эркинов, Жаҳонгир Аҳмедов каби ёш ва умидли кинорежиссёрлар аҳвол шундай давом этса, соҳани бутунлай тарк этиш фикрига тушиб қолганлар. Улар билан бирга тасвирчилар, ёритувчилар, рассомлар, кийим ва гримм усталари, саҳна ясовчи ва қурувчилари, киноасар яралишида қатнашувчи юзлаб мутахассислар ҳам тарқалиб кетиш хавфи остида турибди.

Иқтибос

"Яхши биламизки, энг қудратли давлатлар номи ҳам адабиёти, санъат ва маданияти орқали тарихга абадий муҳрланиб қолган. Очиғи, ўттиз уч йил бурун "Ҳамза" театри бошига тушган фалокат бугун ўзбек киноси мисолида яна такрорланишидан хавотирдаман", деган актриса.

Маълумот учун, 1987 йилда "Ҳамза" театрида (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) парокандалик бўлган. Ўшанда режиссёр Баҳодир Йўлдошев бошчилигидаги актёрлар жамоаси театрдан бош олиб кетишган.

Киритилди: 18:35 23.09.2020. Ўқилди: 7742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!