Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Украина муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Украина муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига билан учрашганини маълум қилди.

Суҳбат давомида савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик каби икки томонлама муносабатлардаги долзарб масалалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқаларнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.

Саидов учрашувимиз Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги мулоқотни янада чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда икки халқ манфаатлари йўлида янги имкониятларни очиш борасидаги қатъий интилишни тасдиқлаганини таъкидлаган.

Андрей Сибига ҳам ўз навбатида томонлар сиёсий мулоқотни қайта тиклаш ва турли соҳаларда икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олганини айтган.

Киритилди: 13:37 26.09.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!