Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг махсус вакиллари Афғонистон муаммосини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг махсус вакиллари Афғонистон муаммосини муҳокама қилишди

Исматулла Иргашев ва Абдулла бин Холид ал-Кабир Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш ва уни минтақавий интеграцияга фаол жалб этиш муҳимлиги ҳақида келишиб олдилар. Афғон инқирозини фақатгина Толибонга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг мужассамлашган позициясини ривожлантириш, шунингдек, афғонларга халқаро гуманитар ёрдамни кўпайтириш орқали ҳал қилиш мумкин, деган хулосага келинмоқда.

Ар-Риёд Тошкентнинг Афғонистон йўналишидаги амалий қадамларини, жумладан, июль ойи охирида «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусида халқаро конференция ўтказишини юқори баҳолади ҳамда Трансафғон темир йўли лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади ва буни ўз вақтида амалга оширилган деб атади.

Киритилди: 19:39 28.11.2022. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!