Бугун Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди. Суҳбат фақат сиёсий бўлмади — ижтимоий ва ҳаётий масалалар ҳақида ҳам очиқ гаплашилди.
Учрашувда хотин-қизларнинг бизнес бошлаши, таълимни ривожлантириш, сув ресурслари муаммоси ва минтақалараро алоқалар ҳақида режалар муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқи вакилининг тажрибаси ва очиқлиги бу мулоқотни самарали бўлишига сабаб бўлди.
«Жаноб Стипрейснинг минтақамиз билан боғлиқ бой касбий тажрибаси шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз. Очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.