Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида битим имзоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида битим имзоланди

Жорий йил 16 сентябрь куни Тоғ-конь саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим хомашё соҳасида (CRM) ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда Тоғ-конь саноати ва геология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келишувдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасида муҳим хомашё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бошқа йўналишлардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат.

"Ушбу ҳужжат муҳим хомашё соҳасида АҚШ – Ўзбекистон мулоқотининг давом этишига, геология қидирув, қазиб олиш ва юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади", - дейилади хабарда.

Киритилди: 10:20 17.09.2024. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!